Берлускони дарвозабонни собиқ жамоасига берадими?
"Монза" дарвозабони Aлессио Кранио фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
“Россонерилар” Майк Меигнан учун ёрдамчи изламоқда. Ҳозирда франсиялик дарвозабон жароҳатидан фориғ бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Монза» «Милан»нинг собиқ хўжайини Силвио Берлусконига тегишли. Бу факт клублар ўртасидаги Кранио трансфери бўйича музокараларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.