Бланкос лагерида италиялик мураббийнинг кетишидан қўрқишади.
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти Карло Aнчелоттининг ўрнига жамоани бошқара оладиган мураббийлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Эл Наcионал хабар бермоқда.
Бразилия футбол федерацияси Aнчелотти хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Карло "Реал"дан кетиш ниятида эмаслигига ишонтирмоқда, аммо "қироллик клуби" марказий офисида "Б режаси" тайёрланган.
Aнчелотти ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлар рўйхатига беш нафар мутахассис киритилган: Раул Гонсалес, Жулиан Нагелсманн, Томас Тухел, Aлваро Aрбелоа ва Хави Aлонсо. Эътибор беринг, барча санаб ўтилган номзодлар орасида фақат Томас Тухел меҳнат биржасида ўтиради, у ўтган йилнинг сентябр ойида "Челси" бош мураббийлигидан озод этилган.