"Канонирлар" чемпионлик учун тўлиқ олдинда.
"Aрсенал" бош мураббийи Микел Aртета "Вест Хем" билан дерби натижаларини сарҳисоб қилди. Учрашув давомида "канонирлар" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишаётганди, бироқ ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлишди ва рақибни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
“Натижадан ҳам, ўйинимиздан ҳам мамнунман, ўйлайманки, биз ҳалол ғалабага лойиқ эдик.
Мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Улар ақл бовар қилмайдиган муҳит яратдилар. Биз ўтказиб юборганимизда улар бизни иштиёқ билан қўллаб-қувватладилар, улар ишонишда давом этдилар ва бу кайфият жамоага ўтди", деди Aртета.
«Aрсенал» энг яқин тақибчиси «Нюкасл Юнайтед»дан 7 очколик фарқ билан AПЛда пешқадамлик қилмоқда.