Футболчи Италия топ-клубининг шорт-листида ҳам бор.
Фабрицио ижтимоий тармоқларда 18 ёшли Иван Фреснеда "Нюкасл", "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" қизиқишлари доирасига тушиб қолганини айтди. Футболчи Валядолид рангларини ҳимоя қилади.
18 ёшли испаниялик бу мавсумда жамоаси сафида 7 та ўйин ўтказди. Йигитнинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансфери 1 миллион еврога баҳоланмоқда.