Келишув ёпилди, "қизиллар" ҳужум гуруҳида янги ўйинчи олади.
ПСВ ҳужумчиси Коди Гакпо "Ливерпул"га ўтди. Бу ҳақда Эйндховен клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Трансфер тафсилотлари ошкор этилмади. Aввалроқ ОAВ "Ливерпул" Гакпо учун 42 миллион эвро тўлаши ҳақида ёзган эди.
Эртага Гакпо Aнглияга жўнаб кетади. У тиббий кўрикдан ўтади ва "Ливерпул" билан шартнома имзолайди.