"Россонерилар" трансфер бозорини кузатиб боришмоқда.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия ОAВлари хабар бермоқда.
Брандт Браҳим Диазнинг тўғридан-тўғри ўрнини босувчи сифатида кўрилмоқда. “Россонерлар” келаси ёзда немис футболчисининг трансферини амалга оширмоқчи.
Эътибор беринг, Брандт мураббий Эдин Терзич қўл остида фаолиятини жонлантиришга муваффақ бўлди. 2022/2023 йилги мавсумда Юлиан Германия Бундеслигасида 15 ўйин ўтказиб, 4 гол ва 2 голга ассистентлик қилган.