Нерадзуррилар қатъиятли.
"Интер" Гладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Маркус Тюрамни ўз сафига қўшиб олишга уринишда давом этмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "Интер" Турамга йилига 5 миллион евро тўлашга тайёр. Тегишли таклиф Сталлионс футболчисининг агентларига юборилган.
Турамнинг "Боруссия" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Маркус ҳозирги жамоаси билан меҳнат шартномасини узайтиришдан бош тортди. Франсиялик ҳужумчининг трансфери 12 миллион еврога баҳоланмоқда.