Симеонега креатив ярим ҳимоячи керак.
“Лацио” ярим ҳимоячиси Луис Aлберто фаолиятини “Aтлетико”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти ёзмоқда.
"Лацио" қишда Aлбертони сотишга тайёр. Чиқарилиш нархи 20 миллион евро.
Луис жамоани ўзгартириш истаги борлигини яширмайди. Гап шундаки, испаниялик ярим ҳимоячи анчадан бери “Лацио” бош мураббийи Маурицио Сарри билан муносабатларида жиддий инқирозга учраган. "Aтлетико" мавжуд вазиятдан унумли фойдаланишга ва "бургутлар" футболчисига бошпана беришга тайёр.