Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Челси" билан шартномани узайтирмайдими?
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржинё "Наполи"га ўтишга тайёр. Бу ҳақда Ла Репубблиcа нашри хабар бермоқда.
Жоргинёни адзурри мухлислари яхши билишади. У 2014 йилдан 2018 йилгача "Наполи"да ўйнаган.
Жоржинёнинг "Челси" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ҳамма нарса ярим ҳимоячининг "Стемфорд Бриж"ни эркин агент мақомида тарк этишига боғлиқ.