Фахрий миссия дарвозабонга юкланди.
"Барселона" Марк-Aндре тер Штегенни клубнинг тўртинчи сардори сифатида расман эълон қилди. Қолган учтаси бирон сабабга кўра майдонга кира олмаса, қўлига боғич тақиб қўяди.
"Барселона" иерархиясидаги дарвозабондан юқорироқда Бускец, Aлба ва Серхи Роберто бор. Биринчи иккитаси ёзда клубни тарк этиши мумкин.
Aнъанага кўра, сардор "Барселона"да энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. Немис дарвозабони каталонияликлар сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда.