Карим ёши катта бўлишига қарамай ҳамон голлар уради ва голли узатмаларни беради.
Опта хабарига кўра, Карим Бензема 2022 йилда Испания чемпионатидаги энг сермаҳсул футболчига айланди. Бир кун аввал франсиялик футболчи Ла Лигада “Валядолид”ни икки марта ранжитди. Ўйин 2:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа Бензема ўз ҳисобидан клуб турнирларида 40 та самарали ҳаракатни қайд этди. Франсиялик футболчи 32 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа Бензема жаҳон чемпионатида барча футболчилардан ўзиб кетди. Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг 15 ўйинидан сўнг 38 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.