Криштиану Саудия Aрабистонида ўйнайди.
“Aл-Наср” директорлар кенгаши раиси Мусли Aл-Муаммар Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақида фикр билдирди. Португалияликлар кейинги бир неча йилни Саудия Aрабистонида ўтказади.
“Биз бундан жуда фахрланамиз. Роналдуни янги уйида табриклаймиз. Бу клубимиз тарихида, бутун лига тарихида янги саҳифадир.
Биз энг буюк футболчини сафимизда кўрганимиздан хурсандмиз. У одамларни илҳомлантиради. У бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга қувонч келтиради. У Саудия Aрабистони халқини хурсанд қилади”, деди Мусли ижтимоий тармоқ орқали.