Бош мураббий тафсилотларга тўхталмади.
Эрик тен Хааг "Вулверхемптон" устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди. Устоз Решфорд ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. Футболчи асосий таркибдан четлатилди, аммо иккинчи бўлимга ўтди.
“Ҳозир Решфорд яхши ҳолатда. Жуда ижобий, жаҳон даражасидаги футболчи. У энг яхшилардан бири бўлиши мумкин.
Бундай топ-клубда интизом бўлиши керак. Менежер ҳамма нарсани ҳисобга олади. Aгар сиз майда ишларни тўғри қилмасангиз, унда сиз ўйнай олмайсиз, - деди Тен Хааг.