Бразилиялик футболчи яна Премер-лигада кўришни истамоқда.
"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафиня Премер-лигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, Пеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" Рафиняни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Рафиня 2022 йилнинг ёзида "Барса"га ўтган эди. "Камп Ноу" жамоаси унинг "Лидс"га трансфери учун 58 миллион эвро тўлаган.
"Барселона"да Рафиня 19 та ўйин ўтказиб, шахсий ҳисобига 2 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган.