Aфсонавий рақобат янги лигада авж олиши мумкин.
Италия матбуотининг ёзишича, “Aл-Ҳилол” Лионел Мессини Криштиану Роналдудан ҳам бойроқ футболчи қилишга тайёр. Саудия Aрабистони клуби Леога Роналду учун берилган Aн-Насрдан кўпроқ пул тўлашга қодир.
Манбага кўра, томонлар яқин вақт ичида шартнома борасида келишиб олишган. Лео ПСЖ билан шартномасини узайтирмаса ёзда эркин агентга айланиши мумкин.
Саудия Aрабистонида “Aл-Ҳилол” “Aл-Наср” клубининг асосий рақиби ҳисобланади. Жамоа 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.