“Қизиллар” ҳимояни кучайтирмоқчи.
"Наполи" марказий ҳимоячиси Ким Мин Чже "Ливерпул"нинг нишонига тушди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
"Ливерпул" кореялик футболчини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бироқ ҳозирча трансфер бўйича расмий сўровлар келиб тушмаган.
Бугун "Ливерпул" Виржил ван Дейкни жароҳати туфайли йўқотгани маълум бўлди. “Қизиллар”нинг энг яхши ҳимоячиси февралгача майдонга қайтиши кутилмайди.