Роберт Хави Эрнандес жамоасида ўйнамайди.
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски “Aтлетико”га қарши Ла Лиганинг навбатдаги турида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Бугун маъмурий спорт суди Левандовскини дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Поляк Ла Лиганинг учта ўйинини ўтказиб юборади.
Роберт ўтмишдаги гуноҳлари учун жазоланди. 14-тур доирасидаги “Осасуна”га қарши ўйинда (2:1) Левандовски нафақат қизил карточка олди, балки учрашув ҳакамига нисбатан беҳаё ишора ҳам кўрсатишга муваффақ бўлди.
"Aтлетико Мадрид" - "Барселона" учрашуви 8 январ куни бўлиб ўтади. Бошланиш ҳуштаги Тошкент вақти билан 01:00 да янграйди.