Бирмингемликлар жамоаси майдон марказини кучайтирмоқчи.
Мадриднинг “Aтлетико” клуби ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиа “Aстон Вилла”га қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Кондогбиянинг Колчонерос билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. "Aтлетико" ўзининг ҳимоячи ярим ҳимоячисини сотишга тайёр.
Кондогбиа жорий мавсумда Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол бор.