Парижликлар ҳам келажак учун ҳаракат қилишмоқда.
Франсиянинг ПСЖ клуби 18 ёшли ярим ҳимоячи Aйман Кари билан шартнома имзолаганини расман элон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бу Карининг профессионал фаолиятидаги илк профессионал шартномадир. У Париж клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Aйманнинг Франсия чемпиони билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
ПСЖ ҳозирда Лига 1да пешқадам.