Тахминларга кўра, томонлар аллақачон келишувга эришган.
Мадриднинг “Реал” клуби Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учун 120 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда Испаниянинг нуфузли нашри ёзмоқда.
Манбага кўра, трансфер келаси ёзда амалга ошади. Беллингемнинг ўзи ҳам қироллик клубининг бир қисми бўлишга интилмоқда. Уни Тони Кроос ва Лука Модрич билан бирга ўйнаш имконияти ўзига тортади.
Шунингдек, "Реал" ва "Боруссия" ўртасида олдиндан келишув бўлгани айтилмоқда. Беллингемнинг ўзи ҳам ажойиб маош билан таъминланар эди.