Блаугранас бозор имкониятларини ўрганмоқда.
Франкфуртнинг “Aйнтрахт” клуби ҳимоячиси Эван Н’Дика “Барселона”нинг нишонига тушди. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, "блауграналар" Эванни январда сотиб олишга қарши эмас. Бироқ трансфер бўйича расмий сўровга ҳали етиб бормаган.
2022/2023 йилги мавсумда НъДика Германия Бундеслигасида 15 та ўйин ўтказди. Шу билан бирга марказий ҳимоячи самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.