Кўк-анорранглилар лагерида яна бир Фофана пайдо бўлди.
"Челси" "Молде" ҳужумчиси Давид Фофан билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Кот-дъИвуарлик ёш ҳужумчи лондонликлар билан 2029 йилнинг ёзига қадар тузилган меҳнат шартномасини яна бир йилга узайтириш имконияти билан имзолади.
Нуфузли Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Давиднинг трансфери 12 миллион еврони ташкил қилади.
Ўтган йили Фофана "Молде" сафида 37 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган.