Блуес бозорни кузатишда давом этмоқда.
"Челси" "Лейпциг" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Олмога кўз тикди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Олмо “Шахтёр” футболчиси Михаил Мудрикга муқобил сифатида кўрилмоқда. “Кўк-анорранглилар” ҳалигача украиналик футболчининг трансферини амалга ошира олишмади.
Олмо жорий мавсум Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва иккита голли узатма бор.