Каталонияликларни Симеоне жамоаси билан қарама-қаршилик кутмоқда.
"Барселона" бош мураббийи Хави Ла Лига доирасида "Aтлетико"га қарши бўлиб ўтадиган қарама-қаршилик ҳақида интервю берди.
“Биз ҳар ҳафта ўйнаймиз ва ҳар бир ўйин муҳим. "Aтлетико" билан ўйин ҳал қилувчи эмас, аммо турнир жадвалига таъсир қилади. Ҳимояда кучли рақибга қарши сафарда қийин бўлади. Биз имкониятлар яратишимиз ва аввалги икки ўйиндагидан кўра самаралироқ ҳаракат қилишимиз керак.
Мен жуда яхши ўйнаган жамоани кўришни кутаман. Улар одатда 5-3-2 ёки 4-4-2 схемасидан фойдаланадилар, яъни хамелеон жамоаси. Биз "Aтлетико" бизга қўядиган қийинчиликка тайёр бўлишимиз керак", - деди Хави.