Бланкос белгияликдан қутула олмаяпти.
"Реал Мадрид" яна ҳужумкор ярим ҳимоячи/хужумчи Эден Aзарни сотувга қўйди. Бу ҳақда Тҳе Aтҳлетиc нашрининг Британия бўлими хабар бермоқда.
Бланколиклар Aзарни кетма-кет иккинчи (!) йил сотишга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бирга, "Реал Мадрид" ҳалигача бир вақтлар юлдузли футболчининг трансфери бўйича бирорта ҳам сўров олмаган.
Қизиғи, Aзарнинг ўзи ҳам январда "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас. Унинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.