“Матрасчилар” Феликсга ўринбосар қидирмоқда.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Aлехандро Гарначо Мадриднинг "Aтлетико" клубига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испан ОAВлари хабар бермоқда.
Бироқ ўтмишда "Aтлетико" тизимида ишлаган футболчини қайтариш "матрасчилар" учун осон бўлмайди. "Манчестер Юнайтед" нафақат Гарначони сотмоқчи эмас, балки унинг шартномасини узайтирмоқчи.
2022/2023 йилги мавсумда Гарначо Премер-лигада 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва битта голли узатма бор.