Маурисио Лондонга қайтишни кутмоқда.
Британия ОAВлари Маурисио Почеттинонинг Премер-лигага қайтиш нияти ҳақида гапирмоқда. Манбага кўра, аргентиналик мураббий "Челси"га ўтишга тайёр.
"Тоттенхем"нинг собиқ бош мураббийи агар жамоанинг амалдаги бош мураббийи Грамм Поттер ишдан бўшатилган тақдирда "кўк" лагерга ўтишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, собиқ устози Поттер қўл остида “кўклар” 25 очко жамғарган ва турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Почеттино «ПСЖ»да 2022 йилнинг июлигача ишлаган. Ҳозир Маурисио ишсиз мақомида.