“Қизил иблислар”ни жиддий синов кутиб турибди.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хааг "Манчестер Сити" билан бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жанг олий лиганинг 20-тури доирасида шанба куни тушдан кейин бўлиб ўтади.
"Ман Сити" - энг қийин рақиб, лекин менимча, менинг жамоам ҳар қандай рақибга қарши тура олади.
Биз ўзимизнинг энг яхши фазилатларимизни намойиш этишимиз, қобилиятларимиз чўққисида ўйнашимиз керак. Шунда "Сити"га қарши дербида муваффақият қозониш имкониятига эга бўламиз. Aгар биз биринчи даврадагидек ўйнасак, у қадар кучли рақибни мағлуб эта олмаймиз”, — деди Тен Хааг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ман Сити" "Манчестер Юнайтед"ни 6:3 ҳисобида мағлуб этганди. Учрашув давомида “қизил иблислар” бешта тўп фарқи билан “ёқишди”.