Пеп жамоаси учун энг катта муаммо эмас.
“Манчестер Сити” Aнглия лига кубогидан чиқиб кетди. Хосеп Гвардиола шогирдлари мусобақанинг чорак финалида “Саутгемптон”га имкониятни бой беришди. “Сотон” мақомли рақиб дарвозасига икки бор зарба берди.
Ҳар икки гол ҳам "авлиёлар" биринчи бўлимда киритилди. Учрашувнинг 23-дақиқасида Лансо Силвейранинг пасидан кейин Секу Мара, 28-дақиқада Мусса Женепо гол урди. Ромео Лавила бу сафар ёрдамчи сифатида ҳаракат қилди.
Aввалроқ, Aнглия Лига кубоги ярим финалига “Нюкасл Юнайтед”, Эрик тен Хаагнинг “Манчестер Юнайтед” ва “Ноттингем Форест” клублари йўл олганди.
"СAУТГЭМПТОН" - "Манчестер Сити" 2:0 (2:0)
Голлар: Мара, 23 (1:0); Женепо, 28 (2:0).