Мадриднинг “Реал” клуби Испания Суперкубоги финалига йўл олди.
Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Марко Aсенсио Испания Суперкубоги ярим финалида “Валенсия” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. "Реал Мадрид" пеналтилар сериясида ғалаба қозонди.
“Бу мураккаб эди. Ҳар икки жамоада ҳам ритм этишмади. Бизга қийин бўлди, лекин биз финалдамиз ва бу энг муҳими.
Иккинчи бўлимда эрта киритилган гол ҳаммасини барбод қилди. "Валенсия" ҳам ажойиб ўйин кўрсатди ва буни тан олишимиз керак.
Пеналтидан қутулиш учун гол урмоқчи эдик, аммо тўп дарвозага кирмади. Биз бахтлимиз, ўзимиз хоҳлаган жойдамиз, аниқроғи финалдамиз”, - дейди Aсенсио.