Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » "Торино" устози "Милан" устидан қозонилган шов-шувли ғалабадан сўнг нима деди

"Торино" устози "Милан" устидан қозонилган шов-шувли ғалабадан сўнг нима деди

Автор: admin


Туринци чемпионни Италия кубогидан чиқариб юборди.

«Торино» бош мураббийи Иван Юрич кубокда «Милан» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

“Барчамиз жуда хурсандмиз, бу Президент, мухлислар ва барча учун ажойиб оқшом. “Милан” билан 11-11-да тенг кураш олиб бордик. Жамоамиз 10 кишига қисқарганидан кейин ҳам биз тартибли ва диққатимизни жамлаган эдик.

Қизил карточкагача Торо вазиятлар яратди, “Милан” билан бир савияда ўйнади ва менимча, ажойиб ўйин кўрсатди. Шу билан бирга қизил карточка ноҳақ кўрсатилди деб ўйлайман.

Калюлу, Томори ва Габбия каби кучли ҳимоячиларга қарши тўпни яхши ҳаракатлантирдик. Бу осон эмас эди. Тўғри, охирги учдан бирида кўпроқ нарса қилишимиз мумкин эди, лекин умуман олганда, биз жуда тажовузкор жамоага қарши яхши курашдик”, деди Иван.
24   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги