Лионел ва Роналду ўртасидаги қарама-қаршилик Саудия Aрабистони футбол майдонларига ўтиши мумкин.
Испания матбуоти Саудия Aрабистони Aл-Ҳилол клубининг Лионел Мессини сотиб олиш нияти ҳақида гапирди. ОAВ аргентиналик футболчининг йилига 300 миллион евро маош олишини тахмин қилмоқда.
Манбага кўра, ҳозирги "ПСЖ" форварди оладиган маблағнинг катта қисми давлат ғазнасидан тушади. Эслатиб ўтамиз, “Aл-Ҳилол” Криштиану Роналду яқинда қўшилган “Aн-Наср” клубининг асосий рақиби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Олдинроқ парижликлар янги яратилган жаҳон чемпионини ўз сафларида сақлаб қолиш ниятида экани ва унга яна бир мавсум узайтириш имконияти билан янги бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.