“Кўк-анорранглилар” лондонлик ватандошларига дош бера олишмади.
Бир кун аввал, 12 январ куни “Челси” AПЛнинг қолдирилган 7-тур учрашувида “Фулхем”га имкониятни бой берди. Учрашув 2:1 ҳисобида “дачаликлар” фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа, кўк-анорранглилар 2006 йилдан бери илк бор лондонлик ҳамюртларига мағлуб бўлишди. Ўшандан бери жамоалар 21 марта тўқнаш келишган, уларнинг 13тасида "аристократлар" ғалаба қозонган бўлса, саккизта ўйинда жамоалар дуранг қайд этган.
Эътибор беринг, жорий мавсум кўк-анорранглилар учун ёмон ўтмоқда. Поттер шогирдлари 25 очко жамғариб, Премер-лигада 10-ўринда бормоқда.