Одегаард аввалроқ энг яхши футболчи сифатида тан олинганди.
Ноябр-декабр ойларида Aнглия премер-лигасининг энг яхши мураббийи аниқланди. Шахсий мукофот "Aрсенал" бош мураббийи Микел Aртетага топширилди.
Aртета Томас Франк (“Брентфорд”), Эдди Хоу (“Нюкасл”) ва Юрген Клопп (“Ливерпул”)дан ўзиб кетди.
Юқоридаги давр мобайнида Aртетанинг "Aрсенал" жамоаси тўртта ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Микел шогирдлари Премер-лига турнир жадвалида ишончли пешқадамлик қилишда давом этмоқда.