Мёнхенгладбахлик "Боруссия" ҳужумчисига Европанинг топ клублари орасида талаб катта.
Cаугҳт Оффсиде Маркус Тюрамнинг "Челси"га ўтиши мумкин бўлган трансфер нархи ҳақида ёзади. Ҳужумчи ҳозирда Менхенгладбахнинг «Боруссия»сида ўйнайди.
Манбага кўра, футболчининг трансфери кўкларга 10 миллион еврога тушади. Сабаби, франсиялик футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси ёзда якунига этади.
Жорий мавсум футболчи учун Мёнхенгладбах либосида 17 та ўйин ўтказди. Футболчи 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.