Португалияликнинг голини ҳисоблашга арзийдими?
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугунги дербида Бруно Фернандеснинг голи ҳақидаги саволга жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Бруно тўпга тегмаган, аммо эпизодда фаол иштирок этган Маркус Решфорд ёрдамида "офсайд"да ҳисобни тенглаштирди.
«Решфорд аниқ офсайдда эди, Фернандес эса эмас. Решфорд Эдерсон ва ҳимоячиларимизни чалғитди. Бу аниқ фактлар.
Биз қаерда ўйнашимиз кераклигини тушундик. Бундай стадионларда ҳакамлар учун қийин”, - дейди Пеп.