Ҳимоячи ўйин устаси учун кутилмаган серия.
"Тоттенхем" кетма-кет бешинчи уй учрашувида камида иккита гол ўтказиб юборди. Гап Aнглия чемпионатидаги учрашувлар ҳақида кетмоқда.
Премер-лиганинг бутун тарихи давомида бу жамоа билан иккинчи марта содир бўлди. Биринчи марта бундай серия 1992 йилда Премер-лига тонгида қайд этилган.
AПЛнинг навбатдаги уй учрашувида клуб “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради. 19 январ куни эса “шаҳарликлар” билан сафар ўйини бўлиб ўтади.