Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » «Bavariya» Hakimini sotib olmoqchi

«Bavariya» Hakimini sotib olmoqchi

Автор: admin

Ҳозирда «Боруссия» Дортмундда ижарада ўйнаётган, аслида «Реал»га тегишли бўлган Ашраф Ҳакими бошқа бир немис клубининг эътиборига тушди.
Marca'нинг хабар беришича, 21 ёшли футболчига «Бавария» қизиқмоқда. Мюнхенликлар мавсум сўнгида ижара муддати якунига етадиган ҳимоячи борасида «қироллик клуби»га таклиф тайёрлаб кўйган.
«Бавария»га Ашрафнинг иккала қанот ҳимоясида ўйнай олиши маъқул келмоқда. Ўз навбатида марокашлик ҳимоячи «Реал»да қолган тақдирда хам асосий таркибга кириш эҳтимоли паст. Чунки ўнг қанот ҳимоясида Дани Карвахаль жамоанинг асосий ўйинчиси саналади.
Ҳакими бу мавсумда Бундеслигада 17та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.


613   
Добавить комментарий
Ваше имя: *