Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бензема суд олдида жавоб беришини прокуратура талаб қилмоқда

Бензема суд олдида жавоб беришини прокуратура талаб қилмоқда

Автор: admin

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема суд олдида жавоб бериши мумкин.

Гап шундаки, бундан 5 йил аввал францийалик футболчи «Олимпиакос» ярим ҳимоячиси Матё Валбуена иштирокидаги интим видеони тарқатиб юбормаслик учун ўйинчидан пул талаб қилиш билан боғлиқ ишда воситачи бўлганди.

Версал прокуратураси бугун, 2 июл куни юқоридаги иш бўйича Бензема суд олдида жавоб беришини талаб қилди. Бундан ташқари, прокуратура товламачиликда иштирок этган яна 4 нафар шахснинг судга тортилишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа туфайли Карим Бензема Францийа терма жамоасидан четлатилган эди. Шу боис, у Евро-2016 ва ЖЧ-2018ни ўтказиб юборди.
Манба: спортс.ру
210   
Добавить комментарий
Ваше имя: *