Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” Гризманндан воз кечди

“Барселона” Гризманндан воз кечди

Автор: admin

Трансферлар вақтида уни кузатишади “Барселона” франтсиялик ҳужумчиси Антуан Гризманндан воз кечадиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, “Атлетико”дан келган ҳужумчи жамоага киришиб кета олмаяпти. Унинг Лионел Месси билан муносабатларида муаммо борлиги айтилмоқда. Шунингдек, футболчининг оиласи жамоа бош мураббийи Кике Сетенни жиддий танқид қилмоқда.
Журналистларнинг аниқлашича, каталонияликлар Гризманни ПСЖ, “Интер” ва “Ювентус”га таклиф қилган. “Барселона” бу футболчини Неймар, Лаутаро Мартинес, Дуглас Коста ёки Адриен Рабога алмаштириш вариантлари бўйича иш бошлаган.
Трансфер нархи 120 миллионни ташкил қиладиган Антуан Гризманн жорий мавсумда 32 та ўйинда 8 та гол урди.
177   
Добавить комментарий
Ваше имя: *