Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » «Бавария» Саненинг трансферини эълон қилди. У учун катта пул тўланган

«Бавария» Саненинг трансферини эълон қилди. У учун катта пул тўланган

Автор: admin

Мюнхеннинг «Бавария» клуби германиялик Лерой Саненинг трансферини эълон қилди. Клуб спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич ҳамда директорлар кенгаши аъзоси Оливер Кан Сане билан шартнома имзолангани тасвирланган расмлар тарқалди. Бироқ «Бавария» расмий аккаунтлари ҳали трансферни эълон қилмади.
Маълум бўлишича, «Бавария» Лерой Сане учун «Манчестер Сити»га 45 миллион евро тўлаган. 24 ёшли Сане 2016 йил 55 миллион евро эвазига «Шалке»дан «Манчестер Сити»га ўтганди. Унинг трансфери шахсан Хосеп Гвардиола ташаббуси билан амалга оширилган.
Кейинчалик Гвардиола ҳамда Лерой Сане ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Сане қўшимчасига жароҳат ҳам олиб деярли бир йил майдонга тушмади. Сане 23 июн куни «Бёрнли»га қарши ўйинда узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга тушганди.
162   
Добавить комментарий
Ваше имя: *