Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моуринё ВАРни танқид остига олди

Моуринё ВАРни танқид остига олди

Автор: admin

«Тоттенхем» бош мураббийи Жозе Моуринё Англия чемпионатининг 32-тури доирасида бўлиб ўтган «Шеффилд Юнайтед»га қарши ўйин (1:3) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, мезбонлар ҳисобни очишганидан кейин Харри Кейн орадан бир дақиқада ўтар-ўтмас ҳисобни тенглаштирган эди. Аммо тўп йиқилаётган Лукас Моуранинг қўлига теккани боис ВАР голни бекор қилди.

«Ҳис қилаётган нарсамни тўлиқ айтиб бера олмасам керак. Майдондаги рефери энди ҳакам эмас. Майдондаги инсон — ВАР ёрдамчиси. Байроқ кўтарганлар эса — ВАР ёрдамчисининг ассистентлари.

Майдондаги инсон бош ҳакам бўлиши керак. Биз ҳаракатланаётган йўналиш мазкур ажойиб ўйин учун жуда ёмон.

Учрашувда юз бераётган воқеаларни енгиб ўтиш учун биз руҳий жиҳатдан кучли бўлишимиз керак. Биз Майкл Оливер (видеоёрдамчи ҳакам)нинг қароридан кейин эмосионал жиҳатдан ўла олмаймиз.

Иккинчи бўлимда тўп бизда бўлди, аммо ўйинни ўзгартириш учун бизда имконият бўлмади», — деди Моуринё.

Манба: спорт24.ру
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *