Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. “Наполи” Бергамода таслим этилди, “Рома”да ҳам мағлубият

А Серия. “Наполи” Бергамода таслим этилди, “Рома”да ҳам мағлубият

Автор: admin

Футбол бўйича Италия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйин 2-июл, пайшанба куни бўлиб ўтди.
Женнаро Гаттузо қўл остидаги “Наполи” сафарда “Аталанта” билан баҳс юритди. Иккинчи бўлим дебютида Марио Пашалич ва Робин Госенс томонидан киритилган тўплар бергамоликларга ғалаба олиб келди.
“Аталанта” 60 очко билан 4-ўринда бормоқда. “Наполи” (45) эса 6-поғонада қолди.
“Рома” жамоаси ўз уйида “Удинезе”ни қабул қилди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Кевин Лазаня меҳмонларнинг дастлабки голини урди. Бунинг устида римликлар биринчи бўлим ўрталарида бир ўйинчи кам бўлиб қолди. 78-дақиқада “Удинезе” футболчилари иккинчи голни урган ҳолда ғалабани мустаҳкамлади.
“Рома” 48 очко билан 5-ўринда қолди. “Удинезе” (31) эса 14-поғонага кўтарилди.
А Серия
29-тур баҳслари
2-июл, пайшанба
“Аталанта” — “Наполи” 2:0
Голлар: 1:0 – 47 Пашалич, 2:0 – 55 Госенс.
“Аталанта”: Голлини, Госенс, Калдара (Паломино, 72), Толои (Шутало, 89), Кастан, Гомес (Муриел, 88), де Рон, Фройлер, Пашалич (Тамез, 89), Гимшити (Хатебур, 81), Сапата.
“Наполи”: Оспина (Мерет, 30), Мариу Руй, Ди Лоренсо, Максимович, Кулибали, Зелински, Демме (Лоботка, 73), Инсине (Лосано, 58), Фабиан Руис, Политано (Калехон, 73), Мертенс (Милик, 57).
Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (67), Толои (88).
“Рома” — “Удинезе” 0:2
Голлар: 0:1 – 12 Лазаня, 0:2 – 78 Несторовски.
“Рома”: Миранте, Бруно Перес (Заппакоста, 63), Фасио (Рожер, 73), Смоллинг, Коларов, Кристанте, Диавара (Виляр, 63), Карлес Перес, Ўндер (Мхитарян, 46), Перотти, Калинич (Жеко, 73).
“Удинезе”: Муссо, Ларсен (Самир, 81), Родриго Бекао, Нюйтинк, Зегелар (тер Авест, 65), Уолас (Фофана, 57), де Паул, Яяло, Де Маё, Лазаня (Теодорчик, 46), Окака Чука (Несторовски, 65).
Огоҳлантиришлар: Зегелар (11), Окака Чука (45), Виляр (68), Рожер (88).
Четлатиш: Перотти (29).
29-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:
199   
Добавить комментарий
Ваше имя: *