Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси «Барселона»даги вазиятдан норози ва кетиш ҳақида ўйламоқда

Месси «Барселона»даги вазиятдан норози ва кетиш ҳақида ўйламоқда

Автор: admin

Аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси «Барселона»ни тарк этиши мумкин.

Cадена Сер хабарига кўра, футболчи янги шартнома имзолаш бўйича музокараларни тўхтатган. 

У клубдаги вазиятнинг ёмонлашганидан, ички воқеаларнинг ошкор бўлаётганидан, шунингдек, барча масъулият ўзининг зиммасига юкланаётганидан норози. Бундан ташқари, раҳбариятда тайинли лойиҳанинг йўқлигидан афсусда.

33 ёшли Мессининг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади.

Ла Лиганинг бу мавсумида футболчи 28та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урган ва 17та голга ҳаммуаллифлик қилган.
145   
Добавить комментарий
Ваше имя: *