Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан: «Бизни яна бешта финал кутиб турибди»

Зидан: «Бизни яна бешта финал кутиб турибди»

Автор: admin

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 33-тури доирасидаги «Хетафе»га (1:0) қарши учрашувдан кейин ўйин ҳақида тўхталди.

«Ўйиннинг оғир кечиши учрашувдан олдин маълум эди. Биринчи бўлимда «Хетафе» жуда юқори прессинг билан ўйнади ва бу бизга қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай, биз босиқлик билан ўз вақтимизни кутдик. 

Энг асосийси, рақибнинг ҳимоядаги ишончли ўйинидан асабийлашмай, хотиржам тўп сурдик ва ғалаба қозондик. Йигитларни руҳий ва жисмонан осон бўлмаган баҳсдаги ғолиблик билан табриклайман.

Бу шунчаки 3 очко, бироқ биз учун жуда муҳим ғалаба. Бизни яна бешта финал кутиб турибди. Чемпионат якунланмагунча, чемпионлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», - дейди «Реал» бош мураббийи.

Маълумот учун, Ла Лига якунига 5 тур қолганида «Реал» 1-ўринда бориб, «Барселона»ни 4 очкога ортда қолдирмоқда.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *