Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Сане: «Бавария» мени мақсадлари билан кўндирди»

Сане: «Бавария» мени мақсадлари билан кўндирди»

Автор: admin

Лерой Сане «Манчестер Сити»дан «Бавария» сафига ўтгач, илк таасуротлари билан ўртоқлашди.

«Бавария» ўз режалари билан мени бу жамоага ўтишимга кўндирди. Бу катта тарихга эга буюк клубдир. Бизга совринлар керак, «Бавария» айнан совринларни ютадиган жамоа саналади. Чемпионлар лигаси бош соврини бу клуб учун доим асосий мақсадга айланади. Мен ҳам айнан Чемпионлар лигаси бош соврини учун асосий даъвогарга айланадиган клубга ўтишни истагандим. Бу борада мақсадимиз бир хил. Жамоа аъзолари билан учрашувни интизорлик билан кутаяпман. Бош мураббий Флик билан Германия ёшлар жамоасида бирга ишлаганман. Алоҳида танишувга ҳожат қолмайди», — дея Саненинг сўзларини келтирмоқда «Бавария» расмий сайти.

Маълумот учун, Сане Мюнхен клубига 50 миллион евро трансфер пули эвазига ўтгани хабар қилинганди.
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *