Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига 8-турининг 2та ўйини Тошкентга кўчирилди

Суперлига 8-турининг 2та ўйини Тошкентга кўчирилди

Автор: admin

ПФЛ Суперлига 8-туридан ўрин олган 2 ўйинни Тошкент шаҳрига кўчирди.

«8-турдан ўрин олган «Сурхон» - «Локомотив» ўйини Термизда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, ҳозирда Термиз шаҳри Республика махсус комиссияси томонидан хавфсизлик даражаси бўйича ажратилган ҳудудлар тоифасига кўра «қизил», яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳудудга киргани учун, ўйин икки томоннинг розилигига кўра Тошкент шаҳрига кўчирилди. Жамоаларнинг иккинчи даврадаги баҳсига эса «Сурхон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади. 

Шунингдек, бу турдан ўрин олган «Машъал» – «Пахтакор» беллашуви ҳам шу сабаб туфайли Муборакда эмас, Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.

«Сурхон» - «Локомотив» ўйини 6 июл куни, «Машъал» – «Пахтакор» ўйини 7 июл куни ўтказилиши белгиланган.
190   
Добавить комментарий
Ваше имя: *