Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан Мессининг «Барса»дан кетиши мумкинлигига муносабат билдирди

Зидан Мессининг «Барса»дан кетиши мумкинлигига муносабат билдирди

Автор: admin

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг «Барселона»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

«Нима бўлишини билмайман, аммо умид қиламанки у «Барса»да қолади. Сабаби Месси Ла Лигада ўйнайди, биз бу чемпионатда энг яхши футболчилар тўп суришини истаймиз», – дейди Зидан.

Олдинроқ, 33 ёшли аргентиналик ҳужумчининг 2021 йилда «Барселона»ни тарк этишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг клубдаги ички муаммолардан чарчагани айтилганди.

Месси жорий мавсумда Ла Лига доирасидаги 28 ўйинда 22та гол киритиб, 18та голли узатмага муаллифлик қилган.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *