Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши яримҳимоячисини айтди

Гвардиола жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши яримҳимоячисини айтди

Автор: admin

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Ливерпул» (4:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоаси хавбеки Кевин де Брюйнени мақтади.

«Кевин ҳақиқатданам ажойиб футболчи. Унда бошқаларда йўқ жиҳат бор. У майдонни яхши кўра олиши билан бирга майдон бўйлаб жуда яхши ҳаракатлана олади. Де Брюйненинг иродаси кучли – у «Ливерпул»га қарши аввалги ўйинда пеналтидан гол кирита олмагач, кетма-кет сўнгги 4та 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Айни дамда жаҳоннинг яхши яхши яримҳимоячиси сифатида айнан де Брюйнени кўрсатган бўлардим», - дейди «Манчестер Сити» устози. 

Маълумот учун, белгиялик яримҳимоячи жорий мавсумда АПЛ доирасидаги 30 ўйинда 11та гол ва 18та голли узатмага муаллифлик қилган.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *