Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛнинг июн ойидаги энг яхши футболчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

АПЛнинг июн ойидаги энг яхши футболчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

Автор: admin

Англия Премер Лигасининг июн ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидлаш жоиз, рўйхатдан июн ойида муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган «Ливерпул» жамоасидан бирорта футболчи ўрин олмади.

Июн ойининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхати билан танишинг:

Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 3 ўйинда 3 та гол ва 1 голли узатма;

Антони Марсял («Манчестер Юнайтед») — 3 ўйинда 3 гол ва 1 голли узатма;

Конор Коуди («Вулверҳемптон») — 3 та қуруқ ўйин;

Раул Хименес («Вулверҳемптон») — 3 ўйинда 2 та гол;

Аллан Сен-Максимен («Нюкасл») — 2 ўйинда 1 гол;

Денни Ингз («Саутҳемптон») — 3 ўйинда 3 та гол ва 1 голли узатма.
167   
Добавить комментарий
Ваше имя: *